Ижтимоий тармоқлар орқали “Қувасой шаҳридаги барча давлат мактабгача таълим ташкилотларига тайёр овқат етказиб бериш ҳуқуқини ҳеч қандай танлов ёки тендерсиз айнан битта тадбиркорга тақдим этилганлиги” юзасидан Вилоят ҳокимлигининг 2024 йил 25 июлдаги қарори қонунийлиги кенг жамоатчилик томонидан муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Рақобат қўмитаси томонидан ушбу ҳолат ўрганиб чиқилиб, “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасига асосан, маҳаллий давлат ҳокимияти органига тақиқланган нормаларни инобатга олган ҳолда ҳамда рақобат муҳитини таъминлаш мақсадида қарорни бекор қилиш ва талабларни қайта кўриб чиқиш юзасидан кўрсатма хати юборилди.