Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасида Евросиё иқтисодий комиссияси делегацияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Шохрух Шатургунович Шарахметов, Қўмита раиси ўринбосарлари – Фаррух Эсаналиевич Карабаев, Бекзод Хамзаевич Умматов, Қўмита ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги директори Элмурод Хаитметов ва Қўмитанинг марказий аппарати бошқарма бошлиғи Мирзоҳид Камилов, бошқарма бошлиғи ўринбосари Баҳодир Юсупжанов, Евросиё иқтисодий комиссиясининг Рақобат ва монополияга қарши тартибга солиш бўйича ҳайъат аъзоси (вазир) Шаккалиев Арман Абаевич, Рақобат ва давлат харидлари сиёсати департаменти директор ўринбосари Акопян Армине Арушановна, халқаро ҳамкорлик ва рақобатни ҳимоя қилиш бошқармаси маслаҳатчиси Сомова Анастасия Михайловна қатнашдилар.
Учрашувда Евросиё Иқтисодий Комиссияси ва Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасида имзоланган меморандум ва қўшма ҳаракатлар режаси доирасида келажакдаги режалаштирилган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
Ўз навбатида, учрашув қатнашчилари ҳамкорлик доирасида Ўзбекистон Республикасида рақобат ва давлат харидлари соҳаларини ривожлантиришга юқоридаги йўналишларда Қўмита ходимлари салоҳиятини ошириш мақсадида ўқув семинарлар, тренинглар ва бошқа тадбирлар ўтказишга келишиб олинди.
Шу билан бирга, учрашувда Монополияга қарши курашиш қўмитаси ходимларини Россия Федерациясининг Федерал монополияга қарши хизмати қошидаги ўқув-услубий марказининг ўқув тадбирларида иштирок этиш, Евросиё Иқтисодий Иттифоқига аъзо давлатларнинг монополияга қарши органлари раҳбарлари ҳамда Евроосиё Иқтисодий Комиссиясининг рақобат ва монополияга қарши тартибга солиш бўйича Кенгаши (вазири) аъзоси Шаккалиев Арман Абаевич иштирок этадиган “5+1” форматидаги учрашувларда Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси ҳамда вакиллари иштирок этиши атрофлича муҳокама қилинди.
Учрашув якунида Евросиё иқтисодий комиссиясининг Рақобат ва монополияга қарши тартибга солиш блоки фаолияти ва вазифалари мавзусида Монополияга қарши курашиш қўмитаси таркибий тузилма бошлиқлари учун тақдимот ўтказилди.