Рақобат қўмитаси томонидан 2024 йил давомида рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан олиб борилган мониторинг ва назорат тадбирлари якунига кўра, қонунбузарликка йўл қўйган давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ҳокимиятлар, хўжалик юритувчи субъектлар, шу жумладан табиий монополия субъектларининг реестри шакллантирилди ва жамоатчиликка эълон қилинди.
Ушбу реестрда қонун ҳужжатларини бузган ташкилотлар тўғрисидаги маълумотлар, бузилиш тури ҳамда кўрилган чора-тадбирлар акс этган бўлиб, у Рақобат қўмитасининг расмий веб-сайтида очиқ ҳолда жойлаштирилган.