ЭЪЛОН!
2023 йил 31 октябрь куни соат 12:00 да АОКА биносида брифинг бўлиб ўтади.
Мавзу: “Рақобат қўмитаси томонидан нархлар ва тарифларни назорат қилиш ҳамда табиий монополияларни тартибга солиш соҳасида амалга оширган ишлар”.
Брифингда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси маслаҳатчиси Отабек Усмонов маълумот беради.
Брифинг «O‘zbekiston 24» ва «UzReport TV» телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.