Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан 2024 йилнинг биринчи ярим йиллигида товар-хом ашё биржалари ва истеъмол бозорларида нархларни назорат қилиш соҳасида амалга оширилган ишлар бўйича
2024 йил 25 июль куни соат 12:00 да АОКА биносида брифинг бўлиб ўтади.
Мавзу: “Товар-хом ашё биржалари ва истеъмол бозорларида нархларни назорат қилиш соҳасида амалга оширилган ишлар”
Рақобат қўмитаси раис маслаҳатчиси – ахборот хизмати раҳбари Отабек Усмонов маълумот бериб ўтади («O‘zbekiston» ва «UzReport TV» телеканаллари, АОКАнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади).