ЭЪЛОН!
2023 йил 28 сентябрь куни соат 16:00 да АОКА биносида брифинг бўлиб ўтади.
Мавзу: “Рақобат қўмитаси томонидан инсофсиз рақобат амалиётлари ва давлат харидлари соҳасида назоратни таъминлаш юзасидан амалга оширилган ишлар”.
Брифингда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси маслаҳатчиси Отабек Усмонов маълумот беради.
Брифинг «UzReport TV» ва «O‘zbekiston 24» телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади