“РАҚОБАТ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУН ТАЛАБЛАРИ БУЗИЛГАНЛИГИ ЮЗАСИДАН КОСОНСОЙ ТУМАН ОБОДОНЛАШТИРИШ БОШҚАРМАСИГА НИСБАТАН ИШ ҚЎЗҒАТИЛДИ

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Косонсой туман Ободонлаштириш бошқармаси амалга оширган 28 та тендер савдоларида “Рақобат тўғрисида”ги ва “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунларга риоя этилиши юзасидан мониторинг ишлари олиб борилди. Ўтказилган ўрганишлар давомида, Косонсой туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан 2023 йилда 15 та бошланғич нархи 970 млн сўмга яқин…

Рақобат қўмитаси қарорининг қонунийлиги Суд тартибида кўриб чиқилди

Рақобат қўмитаси томонидан “Навоийазот” АЖга нисбатан минерал ўғитларни биржа орқали реализация қилишда манипуляция ҳолатларини содир этганлиги бўйича иш қўзғатилиб, Рақобат қонунчилиги талаблари бузилган деб топилганлиги ҳамда қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатма берилганлиги тўғрисида хабар берилган эди. “Навоийазот” АЖ томонидан мазкур қарор ва кўрсатма устидан Тошкент туманлараро маъмурий судига шикоят қилинган бўлиб, мазкур қарор…

Махсус комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги мутахассислари, “INSON” АЖ ташкилоти вакиллари ва Қўмитага мурожаат қилган фуқаролар иштирокида кўриб чиқилди.

Аввал хабар берганимиздек, Рақобат қўмитаси “INSON” АЖ суғурта ташкилоти томонидан фуқароларга суғурта товони тўлаб берилмаётганлиги сабабли иш қўзғатган эди. Мазкур иш Қўмитанинг Махсус комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги мутахассислари, “INSON” АЖ ташкилоти вакиллари ва Қўмитага мурожаат қилган фуқаролар иштирокида кўриб чиқилди. “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 4-моддасига…

ПАХТА ТЎҚИМАЧИЛИК ВА ЁҒ-МОЙ КЛАСТЕРЛАРИ ТОМОНИДАН 20 МЛРД СЎМ АСОССИЗ ДАРОМАДЛАР ОЛИНГАНЛИГИ АНИҚЛАНДИ

Рақобат қўмитаси томонидан 2024 йилнинг I ярим йиллиги давомида юқори ликвидли ва (ёки) монопол турдаги маҳсулотларни биржа савдолари орқали сотувчи кластерлар томонидан ушбу турдаги маҳсулотларни биржа савдоларига қўйилиши ва биржа савдоларида нархларни сунъий ошишини олдини олиш бўйича назорат ўрнатилиб, кунлик ва ойлик мониторинг кузатувлари олиб борилди. Республика бўйлаб, жумладан, Андижон (“BEST TEXTILE INTERNATIONAL” МЧЖ), Бухоро…

«Ягона мақсадимиз биргаликда истеъмолчиларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш»

«Ягона мақсадимиз биргаликда истеъмолчиларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» Қўмитаси раиси Ҳалилилло Турахужаев Фарғона вилоятига ташрифи давомида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясининг Фарғона вилоятидаги тизим ташкилотлари раҳбар ва масъул ходимлари билан очиқ тарзда мулоқот учрашуви ўтказди. Учрашув доирасидаги муҳокамаларда, бугунги кунда энг асосий долзарб масалалардан бири бўлган истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ушбу соҳада Қонун устуворлигини…

“INSON” АЖ СУҒУРТА ТАШКИЛОТИГА НИСБАТАН ИШ ҚЎЗҒАТИЛДИ

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига истеъмолчилардан келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинганда, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича ҳайдовчилар сони “ЧЕКЛАНМАГАН” ҳолда фойдаланиш шарти билан “INSON” АЖ суғурта ташкилоти томонидан расмийлаштирилган электрон суғурта полислари бўйича транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошларининг жавобгарлиги учун суғурта товони тўлаб берилмаётганлиги аниқланган. Барчага маълумки, амалиётда…

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Ҳалилилло Турахужаев Фарғона вилоятида мазкур соҳадаги тадбиркорлик субъектлари билан очиқ форматда учрашув ўтказди

Андижон вилоятидаги «Shangfeng-bridge of friendship» МЧЖ томонидан ички бозорга таннархдан паст нархларда цемент реализация қилинаётганлиги ва бунинг оқибатида қолган корхоналар банкротлик ёқасига келиб қолаётганлиги юзасидан бошқа тадбиркорлик субъектлари томонидан Қўмитага мурожаат қилинган эди. Ушбу ҳолатни атрофлича ўрганиш ва мавжуд вазиятга аниқлик киритиш мақсадида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Ҳалилилло Турахужаев Фарғона…

ҚАШҚАДАРЁ, САМАРҚАНД ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИДА ҚУРУВЧИ ТАШКИЛОТЛАРГА ТЎЛАНГАН ТЎЛОВЛАР ФУҚАРОЛАР ФОЙДАСИГА ҚАЙТАРИЛДИ

Рақобат қўмитаси республикамиз миқёсида истеъмолчиларнинг уй-жой ва қурилиш соҳасидаги мурожаатларини мунтазам равишда ҳал этиш ишларини олиб бормоқда. Жумладан, Самарқанд вилояти мисолида фуқаролар ва “AGROMIR BUILDINGS” МЧЖ ўртасида кўп қаватли уйларни харид қилиш учун тузилган шартномалар бекор қилинди ҳамда тўланган жами 387 млн сўмга яқин пул маблағлари истеъмолчиларга корхона томонидан қайтарилишига эришилди. Қашқадарё вилояти мисолида Қамаши…

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ТУМАН ҲОКИМЛИКЛАРИНИНГ РАҚОБАТГА ЗИД ҚАРОРЛАРИ БЕКОР ҚИЛИНДИ

Рақобат қўмитаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 2024 йилнинг биринчи ярми мобайнида 10 та туман ҳокимликлари ва 9 нафар маҳаллий давлат бошқаруви органларида “Рақобат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни талаблари ижроси юзасидан 2 297 та қарор, 1 662 та Фармойиш, 148 та ички йиғилиш баёнлари, 1 750 та буйруқ, 31 577 та чиқим хатлар ва 1 491 та…

ФАРҒОНАДА 40 МЛРД СЎМЛИК АСОССИЗ ҚАРЗДОРЛИК ҚАЙТА ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИНИШИ ТАЪМИНЛАНДИ

Рақобат қўмитаси томонидан маиший чиқинди ташиш хизмати бўйича фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларни доимий равишда ўрганиш ва таҳлил қилиш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, Фарғона вилоятида санитар тозалаш корхоналари томонидан 871 та МФЙлар (3148,9 минг аҳоли)га чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиб келинмоқда. Мазкур рақамлар шуни кўрсатадики, бу хизматлар вилоятнинг 82 % маҳалласи ёки 77,4…