Франция Президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макрон 1-2 ноябрь кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади. Ташриф дастурига мувофиқ, Самарқанд шаҳрида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади, уларда Ўзбекистон билан Франция ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади. Савдо-иқтисодиёт, инновация, инвестиция ва маданий-гуманитар соҳаларда амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари эътибор марказида…

Гидроэнергетика соҳасидаги лойиҳалар ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев 31 октябрь куни гидроэнергетика соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар ва энергетика тизимини куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича вазифалар ижроси юзасидан йиғилиш ўтказди. Гидро электр станциялар кунлик энергияни барқарор таъминлашда энг самарали восита. Улардан олинадиган электр таннархи ҳам бошқа манбаларга нисбатан анча арзон. Шу боис бу соҳани ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Дастлабки ўрганишларга кўра, юртимиздаги…

Ўзбекистон Президенти Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 октябрь куни Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) бош котиби Кубаничбек Омуралиевни қабул қилди. Ўзбекистоннинг ташкилотга раислиги доирасида биргаликда амалга оширилган ишлар натижалари ва унинг бўлажак саммитига тайёргарлик кўриш масалалари кўриб чиқилди. Ўтган даврда туркий давлатларнинг кўп томонлама шериклиги янги суръат билан ривожланганини таъкидлаш жоиз. Юздан ортиқ тадбирлар ўтказилди, амалий ҳамкорлик…

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ишлари билан танишилди

Президент Шавкат Мирзиёев 30 октябрь куни Тошкент шаҳрида куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш, транспорт инфратузилмасини яхшилаш бўйича олиб борилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишиш мақсадида қатор объектларга ташриф буюрди. Об-ҳаво ноқулайликлари ва ҳарорат пасайиши даврида инфратузилма объектларида муаммо келиб чиқишининг олдини олиш, йўлларнинг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш каби вазифалар бугунги кунда ўта долзарб аҳамиятга…

Ўзбекистон Президенти Қозоғистон Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 октябрь куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Қарағанди вилоятидаги конда рўй берган авариянинг фожиали оқибатлари муносабати билан самимий ҳамдардлик билдирди. Кон ичида қолаётган кончилар тез фурсатда қутқарилишига умид билдирилди, ҳодиса оқибатларини бартараф этишда мамлакатимиз зарур кўмакни кўрсатишга тайёрлиги таъкидланди. Икки…

Ер ҳисоби ва кадастр хизматларини яхшилаш чоралари белгиланди

Президент Шавкат Мирзиёев 27 октябрь куни ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ер ҳисобини юритиш ҳамда кадастр хизматларини яхшилаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Сўнгги йилларда бу соҳада катта ишлар амалга оширилди. Жумладан, топографик ўлчовлар учун Кадастр агентлиги махсус самолёт ва аэрофотокамера, 112 та дрон билан таъминланди. Соҳани рақамлаштириш учун 6 та ахборот тизими ва маълумотлар маркази ишга…

Геология соҳасидаги ишларнинг жорий ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев 27 октябрь куни геология ишларини кенгайтириш, фойдали қазилмаларнинг истиқболли конларини аниқлаш ва ўзлаштириш режаларига бағишланган тақдимот билан танишди. Мамлакатимизда саноатни ривожлантириш бўйича қўйилган катта марраларга эришишда иқтисодиётни минерал ресурслар билан таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Кейинги йилларда юртимизда геология соҳасини трансформация қилиш доирасида унинг моддий-техник базаси мустаҳкамланди, илмий изланишлар ва кадрлар тайёрлаш кучайтирилди.…

Энергетика ислоҳотидаги навбатдаги вазифалар кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида 26 октябрь куни энергетика бозори регулятори фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари бўйича тақдимот ўтказилди. Мамлакатимиз энергетика соҳаси босқичма-босқич ислоҳ қилиб келинмоқда. Биринчи босқичда бошқарув тизими ўзгартирилди. Сўнгги йилларда 22 та электр станцияси, жумладан, илгари генерация бўлмаган вилоятларда янги станциялар ишга туширилди. Электр генерацияси тизимига илк бор хусусий капитал жалб қилинмоқда. Ҳозирги…

Ўзбекистон Президенти Қозоғистон билан парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 октябрь куни мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлиси Раиси Ерлан Кошановни қабул қилди. Учрашув аввалида Қозоғистон Мажлисининг раиси давлатимиз раҳбарига Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди. Суҳбатда икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва…

Қашқадарёдаги иқтисодий имкониятлар таҳлил қилиниб, қўшимча вазифалар белгиланди

Қарши шаҳрида 25 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш ўтказилди. Дунёда зиддиятлар тобора кучайиб бораётгани, бефарқлик, ўзибўларчилик кайфияти билан ривожланиб бўлмаслиги таъкидланди. – Мамлакатимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги ва келажаги учун янги корхоналар, янги бозорлар, инвестиция, иш ўринлари, катта-катта тушумлар керак. Жаҳон бозоридаги тебранишлар, ҳамкор давлатлардаги савдо чекловлари давом…