Ўзбекистон Президенти Санкт-Петербургга келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрига келди. “Пулково” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ленинград вилояти ва Санкт-Петербург раҳбарияти кутиб олди. Эртага мамлакатимиз етакчиси Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этади.

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан БААда бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённинг таклифига биноан 30 ноябрь – 2 декабрь кунлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши масалалари бўйича конференциясида иштирок этиш учун Дубай шаҳрида бўлади. Иқлим бўйича глобал саммитда дунёнинг 150 дан ортиқ мамлакатларининг давлат ва ҳукуматлари, нуфузли халқаро ташкилотлар ва молиявий институтлар…

Сувни тежаш бўйича фавқулодда иш тизимига ўтилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 29 ноябрь куни қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва йўқотишларни камайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Мамлакатимиздаги сув ресурсларининг 20 фоизи ўзимизда, катта қисми қўшни давлатларда шаклланади. Иқлим ўзгариши оқибатида сув манбалари йил сайин камайиб бормоқда. Трансчегаравий дарёларни бошқариш бўйича вазият ҳам жиддий. Буларнинг таъсирида 2030 йилга бориб юртимиздаги…

Ўзбекистон ва Россия Президентлари олий даражадаги келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар

29 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Икки томонлама муносабатлар кун тартибидаги долзарб масалалар, шу жумладан жорий йил 5-7 октябрь кунларидаги Россия Федерациясига олий даражали ташриф чоғида эришилган келишувларнинг амалга оширилиши кўриб чиқилди. Етакчилар Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари изчил…

Ўзбекистон Президенти Саудия Арабистони делегацияси билан кенг кўламли шерикликни ривожлантириш лойиҳаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 ноябрь куни Саудия Арабистони Подшоҳлиги инвестициялар вазири Ҳолид ал-Фалиҳ бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Ўзбекистон билан Саудия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик ва кенг кўламли шерикликни янада кенгайтириш, шу жумладан олий даражадаги келишувларни сўзсиз амалга оширишнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Учрашув аввалида инвестициялар вазири Ўзбекистон етакчисига Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин…

Ўзбекистон Президентининг амалий ташрифи якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Боку шаҳрига амалий ташрифи дастуридаги тадбирлар якунига етди. Бугун, 24 ноябрь куни давлатимиз раҳбари БМТнинг Марказий Осиё мамлакатлари учун махсус дастури биринчи саммитида иштирок этди ҳамда СПЕКА доирасида минтақавий ҳамкорликни янада кучайтириш бўйича қатор амалий ташаббусларни илгари сурди. Шунингдек, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан икки томонлама музокаралар ўтказилди. Етакчилар Ўзбекистон-Озарбайжон…

Ўзбекистон Президенти БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус дастури доирасидаги минтақавий ҳамкорликнинг устувор йўналишларини кўрсатди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 ноябрь куни Боку шаҳрида БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус дастури (СПЕКА) биринчи саммитида иштирок этди. Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев раислигида ўтган тадбирда Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси ўринбосари Хожамират Гелдимирадов, БМТ Европа иқтисодий…

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Марказий Осиё иқтисодиёти учун махсус дастури — СПЕКА саммитидаги нутқи

Ҳурматли делегациялар раҳбарлари! Хонимлар ва жаноблар! Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Марказий Осиё иқтисодиёти учун махсус дастури – СПЕКАнинг илк саммитини ташкил этиш ташаббуси ва кўрсатилаётган самимий меҳмондўстлик учун Озарбайжон Республикаси Президенти ҳурматли Илҳом Ҳайдарович Алиев номига билдирилаётган миннатдорлик сўзларига қўшиламан. Шуни алоҳида айтиб ўтмоқчиманки, Озарбайжоннинг самарали раислигида Дастуримиз доирасидаги минтақавий ҳамкорлигимиз мутлақо янги босқичга кўтарилди. Бу…

Ўзбекистон Президенти Озарбайжон билан амалий ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 ноябрь куни Боку шаҳрига амалий ташрифи доирасида Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан музокара ўтказди. Озарбайжон етакчиси Ўзбекистон Президентига БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус дастури (СПЕКА) биринчи саммитини қўллаб-қувватлагани ва унда шахсан иштирок этаётгани учун самимий миннатдорлик билдирди. Давлатимиз раҳбари, ўз навбатида, Озарбайжон Президентини СПЕКАда муваффақиятли раислик қилаётгани…

Ўзбекистон Президенти Бокуга келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 23 ноябрь куни амалий ташриф билан Боку шаҳрига келди. Ҳайдар Алиев номидаги аэропортда олий мартабали меҳмонни Озарбайжон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Яқуб Аюбов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди. Эртага, 24 ноябрь куни давлатимиз раҳбари БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус дастури (СПЕКА) биринчи саммити тадбирларида иштирок этади.