Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 декабрь куни БААнинг “SWS” компанияси бош ижрочи директори Аҳмад Ал-Шамсий билан учрашув ўтказди.
Компаниянинг Ўзбекистон ҳудудларида сув таъминоти ва сувни тозалаш соҳаларидаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва амалга ошириш, бунда халқаро шерикларни, шу жумладан Франциянинг “SUEZ” ва Япониянинг “Marubeni” компанияларини жалб қилиш борасидаги режалари кўриб чиқилди.