Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси (USAID) АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги ҳамда Тетра Теч компанияси билан ҳамкорликда семинар ташкил этилди.
Мазкур семинарда Қўмита раиси ўринбосари Б.Умматов ва Қўмита масъуллари, АҚШнинг Ҳалқаро тараққиёт агентлиги вакили – Жамила Амодео хоним, Тетра Теч компанияси вакиллари, Энергетика бўйича катта мутаҳассис – жаноб Маттҳеш Аддисон, лойиҳа консультанти жаноб Фазилов, энергетика соҳасини тартибга солиш бўйича мутахассис-лектор Асланоглоу ва лойиҳанинг вилоятлар бўйича координатори жаноб Бабаев қатнашдилар.
АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг “Марказий Осиё энергетикаси” лойиҳаси доирасидаги “Электр энергияси бозори асослари” мавзусида бўлиб ўтган семинар тренингда электр энергия соҳасида улгуржи бозорлари ташкил этилиши, рақобатни ривожлантириш, энергетика соҳада бозорни тартибга солувчи механизмларини жорий этиш юзасидан етакчи хорижий давлатлари тажрибалари билан ўртоқлашилди.
Мазкур семинар натижалари юзасидан келгусида амалий ишларни ошириш бўйича ҳамда семинарлар доимий ўтказилиши юзасидан келишиб олинди.
Семинар қизғин савол жавоблар асосида ўтказилиб, иштирокчилар соҳага оид ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.