Жорий йилнинг 20–23 октябрь кунлари Беларусь Республикасининг Брест шаҳрида МДҲга аъзо давлатларнинг Монополияга қарши сиёсат бўйича давлатлараро кенгаши (МСАП)нинг 59 ва Монополияга қарши қонунчилик талабларини бузилиши ҳолатларини биргаликда бартараф этиш бўйича штабнинг 45-йиғилишларида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси бошчилигидаги делегация аъзолари иштирок этишди.
Монополияга қарши сиёсат бўйича давлатлараро кенгашининг 22 октябрь кунги 59-йиғилишида Рақобат қўмита раиси Ҳалилилло Турахужаев сўзга чиқиб, иштирокчиларга Ўзбекистонда рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилаётган муҳим ислоҳотлар, қонунчиликдаги янгиликлар ва долзарб ўзгаришлар юзасидан маълумот берди.
ф
ф
Учрашувлар иштирокчилар учун рақобат сиёсати ва монополияга қарши тартибга солиш соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, тажриба алмашиш ҳамда янги ҳамкорлик йўналишларини белгилаш имконини яратди.