“Рақобат қўмитаси томонидан давлат харидлари соҳасида назоратни таъминлаш юзасидан 2023 йилда амалга оширилган ишлар” юзасидан
2024 йил 11 январь куни соат 10:00 да АОКА биносида брифинг бўлиб ўтади.
Брифингда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси маслаҳатчиси Отабек Усмонов маълумот беради («O‘zbekiston 24» ва «UzReport TV» телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади).
Шунингдек, ушбу мавзу юзасидан Қўмитаси биносида Жамоатчилик (оммавий ахборот воситалари) учун очиқ мулоқот бўлиб ўтади. Унда раҳбарият ва ушбу соҳадаги мутасадди бошқарма вакиллари иштирок этиб, жамоатчиликга амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот беришади.