Мамлакатимиздаги ислоҳотларнинг пировард мақсади камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлигини оширишдир. Шу боис, Президентимиз ташаббуси билан халқимиз турмушини яхшилаш йўлида жуда катта ислоҳотлар амалга оширилди. Президентимиз ташаббуслари билан маҳаллаларда маҳаллабай ишлаш тизими йўлга қўйилган бўлиб, жорий йилдан бошлаб эса маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари лавозимлари жорий этилди. Бундан асосий мақсад эса юртимизда аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, жамиятимизда очиқлик, ошкораликни таъминлашдан иборатдир.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси ва Қўмита раиси ўринбосарлари республика бўйича ҳудудларда маҳаллабай ишлаш ва камбағалликни қисқартириш, ҳоким ёрдамчилари фаолиятига кўмаклашиш, амалий ёрдам бериш мақсадида ҳудудларга бириктирилган.
Ҳудудларда республика ишчи гуруҳи вакиллари ва ҳоким ёрдамчилари томонидан аҳолини нафақат иқтисодий, балки ижтимоий қоʻллаб-қувватлаш, ҳимояга муҳтож хонадонларга кўмак бериш мақсадида уларни ҳар томонлама муаммолари ўрганилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан ҳудудлардаги “Аёллар дафтари” ва “Темир дафтари”га киритилган оилаларнинг фарзандларига Қўмита томонидан мактаб формалари ва ўқув қуроллари республика вакиллари ва ҳоким ёрдамчилари иштирокида топширилди.