21 октябр – Ўзбек тили байрами куни
ЎЗБЕК ТИЛИ – МИЛЛИЙ ЎЗЛИГИМИЗ ВА МУСТАҚИЛ ДАВЛАТЧИЛИГИМИЗ ТИМСОЛИ
Ўзбек тили миллатимизнинг фахри, дунё тан олишига ҳисса қўшган ижтимоий алоқа воситаларидан биридир. Ўзбек тили тарихи халқимизнинг кўп асрлик кечмиши, орзу-интилишлари, дарду армонлари, зафарлари ва ғалабалари билан чамбарчас боғлиқ. Дунёда 3000 дан ортиқ тил бўлса биз учун энг ардоқлиси, она тилимиз – ўзбек тилимиздир.
Ҳурматли Президентимиз бошчилигида Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида она тилимизга эътибор янада кучаймоқда. Мустақил давлатчилик тимсоли, бебаҳо маънавий бойлигимиз, мамлакатимизнинг сиёсий-ижтимоий, маънавий-маърифий тараққиётида муҳим ўрин эгаллаб келаётган буюк қадрият – она тилимизнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш барчамизнинг бурчимиздир. Шу муносабат билан, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги ҳамда “Реклама тўғрисида”ги Қонунларига давлат тилига оид нормалар киритилди.
Шу фурсатдан фойдаланиб, она тилимизнинг қадди ва қадри баланд бўлсин.
Барча юртдошларимизни Ўзбек тили байрами билан самимий муборакбод этаман.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси