Yandex Uzbekistan томонидан монополияга қарши комплаенс тизими жорий этилди

Yandex Uzbekistan томонидан монополияга қарши комплаенс тизими жорий этилди Yandex Uzbekistan ўзининг такси агрегатори (“YGO UB” МЧЖ ХК томонидан кўрсатилади) ва озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотларни етказиб бериш агрегатори (“Y EATS” МЧЖ ХК томонидан кўрсатилади) хизматлари бўйича ўз фаолиятида рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этиш, бозорда шаффоф ва масъулиятли бизнес амалиётини таъминлаш мақсадида монополияга…

“YANDEX” КОМПАНИЯЛАР ГУРУХИГА ТЕГИШЛИ БЎЛГАН СУБЪЕКТ ТОМОНИДАН “ALLPLAY” ПЛАТФОРМАСИНИ СОТИБ ОЛИШ БЎЙИЧА ИҚТИСОДИЙ КОНЦЕНТРАЦИЯ БИТИМИГА РОЗИЛИК БЕРИЛДИ

Рақобат қўмитаси томонидан Yandex Uzbekistan билан бир компаниялар гуруҳига тегишли бўлган “Plus Entertainment Services Holding Ltd” компанияси томонидан видео (шу жумладан, телевидение ва кино) ва аудио (шу жумладан, мусиқа) контентини онлайн узатиш ёки алмашиш хизматларини кўрсатувчи “Allplay” платформасига эгалик қилувчи “Allmedia Safe Service” МЧЖ ва “Anyway” МЧЖларнинг улушларини олиш бўйича аризаси кўриб чиқилди. Рақобат қўмитаси томонидан…

КОНСТИТУЦИЯ ДЕМОКРАТИК РИВОЖЛАНИШНИНГ МУҲИМ ҲУҚУҚИЙ ПОЙДЕВОРИДИР

КОНСТИТУЦИЯ ДЕМОКРАТИК РИВОЖЛАНИШНИНГ МУҲИМ ҲУҚУҚИЙ ПОЙДЕВОРИДИР Конституция жамиятда кечаётган воқеликни, демократик ислоҳотлар йўлида қўйилган мақсадларни акс эттириши ва халқ манфаатларига хизмат қилиши лозим бўлган асосий ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари ходимлари учун шу мавзуда тарғибот тадбири ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва…

Давлат қулай инвеститсиявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлайди

Давлат қулай инвеститсиявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлайди. Тадбиркорлар қонунчиликка мувофиқ ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга ва ўз фаолияти йўналишларини мустақил равишда танлашга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида иқтисодий макон бирлиги, товарлар, хизматлар, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатланиши кафолатланади. Монополь фаолият қонун билан тартибга солинади ва чекланади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 67-модда (https://youtu.be/dw5KTCnSjk8)

Фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади

Фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатлайди. Ўзбекистон Республикасида барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши таъминланади. Хусусий мулк дахлсиздир. Мулкдор ўз мол-мулкидан…

Жамоатчилик сўровномаси

#Биз_сизни_эшитамиз Рақобат қўмитаси “Биз сизни эшитамиз” муҳокама платформаси доирасида турли соҳа вакиллари билан очиқ учрашувларни ўтказиб келмоқда. Ушбу мулоқотлар соҳалардаги реал вазиятни аниқлаш, тадбиркорларнинг кундалик фаолиятида учраётган муаммоларни тўғридан-тўғри эшитиш ҳамда амалий ечимлар ишлаб чиқишда самарали натижа бермоқда. Жумладан, жорий йилнинг ноябрь ойида фармацевтика соҳаси ҳамда автомобиль бензини бозори вакиллари билан учрашувлар ўтказилди. Тадбиркорлар томонидан…

БУКМЕКЕРЛИК ХИЗМАТЛАРНИ ТАРҒИБ ҚИЛУВЧИ 70 га ЯҚИН ВЕБ-САЙТ БЛОКЛАНДИ

Рақобат қўмитаси томонидан қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни тарғиб қилишга қаратилган веб-сайтлар юзасидан доимий ўрганиш ва таҳлиллар олиб борилмоқда. Рекламага оид қонунбузилишларга нисбатан тезкор чоралар кўриш мақсадида Тегишли ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилган. Бунда, букмекерлик хизматларига оид рекламани тарғиб қилувчи веб-сайтларга киришни чеклаш (блоклаш) чоралари кўрилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг ўтган вақтида амалга оширилган ишлар…