Наманган вилояти ҳудудий бошқармасига ўтган 2025 йилнинг 9 ойи давомида истеъмолчилардан жами 3 318 та мурожаатлар келиб тушган

#Кун_рақами Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармасига ўтган 2025 йилнинг 9 ойи давомида истеъмолчилардан жами 3 318 та мурожаатлар келиб тушган. Амалга оширилган ишлар натижасида истеъмолчилар фойдасига 821 млн сўмдан ортиқ пул маблағлари қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Андижон ва Фарғона вилоятларида тадбиркорлар учун ташқи реклама соҳасидаги қонунчилик талаблари юзасидан учрашувлар ўтказилди

Андижон ва Фарғона вилоятларида тадбиркорлар учун ташқи реклама соҳасидаги қонунчилик талаблари юзасидан учрашувлар ўтказилди Рақобат қўмитаси, унинг ҳузуридаги «Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази» ДМ ҳамда қўмитанинг Андижон ва Фарғона вилояти ҳудудий бошқармалари, ҳамкор ташкилотлар билан тадбиркорлик субъектлари учун “Ташқи рекламани тўғри ва қонуний жойлаштириш” мавзусида учрашувлар ташкиллаштирилди. Тадбирларнинг асосий мақсади — тадбиркорларга реклама соҳасидаги амалдаги…

Рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий тузилмаларига фуқаролардан савдо, молиявий хизматлар ва коммунал соҳаларда тушган мурожаатлар ўрганилиб, ижобий ҳал этилмоқда

Рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий тузилмаларига фуқаролардан савдо, молиявий хизматлар ва коммунал соҳаларда тушган мурожаатлар ўрганилиб, ижобий ҳал этилмоқда. Ҳудудлар кесимида мисоллар 🔘Хоразм вилояти Ҳудудий бошқарманинг ишонч телефони орқали Хонқа туманида яшовчи фуқаронинг янги харид қилган Samsung A 56 телефони носоз чиққанлигидан норози бўлиб қилган мурожаати юзасидан ўрганиш ишлари ўтказилди. Ўрганишлар жараёнида, ҳақиқатдан телефонда носозликлар…

ИНСОФСИЗ РАҚОБАТ ҲОЛАТЛАРИ ЮЗАСИДАН “HAMKOR NUR BIZNES” МЧЖга НИСБАТАН ТЕГИШЛИ ТАЪСИР ЧОРАСИ КЎРИЛДИ

Рақобат қўмитасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасига OOO “ТД ГраСС”нинг ишончномаси асосида “BCG GROUP OZ” МЧЖ томонидан мурожаат қилинган. Унда жамиятга тегишли бўлган “Grass”, “Azelit”, “Gloss”, “Milana”, “Wc-gel”, “Arena”, “Clean Glass”, “Universal Cleaner” товар белгилари “HAMKOR NUR BIZNES” МЧЖ томонидан “Gel Milena”, “Aze-1, Aze-2, Aze-3, Gaz-elit”, “Universal Cleaner”, “Clean Glass”, “Arena” кўринишида ишлатилгани баён этилган. Мазкур…