ЖАМОАТЧИЛИК МУҲОКАМАСИДА ФАОЛ БЎЛИНГ!

Чакана савдода акция ва чегирмаларни ҳуқуқий тартибга солишга доир янги тартиб лойиҳаси ишлаб чиқилди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги ПФ-16-сон фармони билан тасдиқланган «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини амалга оширишга оид Давлат дастурида, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида, чакана савдода акция ва чегирмаларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш ва давлат назоратини таъминлаш вазифаси белгиланган. Лойиҳа…

Рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларига истеъмолчилардан савдо ва транспорт хизматлари бўйича келиб тушаётган мурожаатлар ўрганилиб, ижобий ҳал этиб борилмоқда.

Рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларига истеъмолчилардан савдо ва транспорт хизматлари бўйича келиб тушаётган мурожаатлар ўрганилиб, ижобий ҳал этиб борилмоқда. Мурожаатлар ҳудудлар кесимида Тошкент вилояти Ҳудудий бошқармага Президент веб-сайти орқали йўлланган мурожаатда фуқаро янги “Сobalt” автомобилида нуқсон борлигидан шикоят қилган. Ўрганишлар натижасида “Avtocentr Nurafshon” дилери томонидан нуқсонли автомобиль сифатлисига алмаштириб берилди. Қашқадарё вилояти Ҳудудий бошқармага…

БЛОГЕР(ВАЙНЕР)ЛАРГА РЕКЛАМА ҚОНУНЧИЛИГИ БУЗИЛИШИ ЮЗАСИДАН ТЕГИШЛИ ЧОРАЛАР КЎРИЛДИ

Рақобат қўмитаси томонидан ахборот ресурслари ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилаётган рекламаларнинг амалдаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мослиги юзасидан тизимли ўрганиш ва таҳлил ишлари олиб борилмоқда. Олиб борилган ўрганишларда ижтимоий тармоқларда бир неча юз минглаб кузатувчиларига эга бўлган блогерлар ўзларига тегишли саҳифаларда букмекерлик хизматларини реклама қилаётган ҳолатлари кузатилган. Хусусан, “Melbet” букмекерлик товар белгисидан фойдаланган, шунингдек қимор ўйинларини…