Хорижда ишлаш ва ўқиш учун “осон” боришни ваъда қилаётган консалтинг фирмалардан огоҳ бўлинг!
Ҳар бир инсон яхши яшаш, билим олиш ва иш топишни истайди. Аммо, бу мақсадларга эришишда тез ва “осон” йўлни танлаб, алдамчи консалтинг фирмаларига тушиб қолиш ҳолатлари ортиб бормоқда. Жорий йилда фуқароларимиздан Қўмитага 20 га яқин мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг кўпчилиги хорижда ишга ёки ўқишга жойлаштириш ваъдаси билан фирмаларга пул тўлаган, аммо тўланган маблағлар қайтарилмаган…