ТАОМНОМАЛАРНИНГ ДАВЛАТ ТИЛИДА БЎЛИШИ ТАЪМИНЛАНДИ
Рақобат қўмитаси томонидан ижтимоий тармоқ ва бошқа ахборот ресурсларида республикамизда фаолият юритаётган умумий овқатланиш шохобчалари хизматларидан норозилик билдирилган мурожаатлар ўрганиб чиқилди. Ўрганишлар давомида хўрандаларга тақдим этилаётган таомнома хорижий тилларда яъни рус, инглиз, турк, хитой ва бошқа тилларда эканлиги аниқланди. Жумладан, Тошкентдаги “Basri Baba” турк таомлари ресторани масъулларини жалб қилган ҳолда ўрганилганда таомнома фақат турк тилида…