Оммавий ахборот воситалари билан самарали мулоқот қилиш бўйича махсус тренинг

Оммавий ахборот воситалари билан самарали мулоқот қилиш, матбуот анжуманларини ташкил қилиш ва журналистлар билан ишлаш кўникмалари бўйича махсус тренинг ўтказилди. Тренингда Қўмитанинг ҳар бир ҳудудий бошқармаси жамоатчилик билан алоқалар хизмати вакиллари иштирок этиб, ОАВ вакиллари билан самарали алоқаларни ўрнатиш, матбуот тадбирларини режалаштириш ва журналистларнинг саволларига профессионал тарзда жавоб бериш бўйича зарур тавсиялар олишди.

Эълон: Тиббиёт соҳасида ўрганишлар бўйича таклифларни қабул қиламиз

Эълон: Тиббиёт ташкилотлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган қоидалар, нормалар ва талабларга риоя этилишини жамоатчилик назорати тартибида ўрганиш бўйича таклифларни қабул қиламиз. Шунингдек, талабгорлар томонидан ушбу ижтимоий буюртмалар юзасидан юқоридаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ белгиланган тартибда барча тегишли ҳужжатлар тақдим этилиши зарур. Аризалар 28 май кунига қадар қабул қилинади.