Бугун Самарқанд шаҳрида Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ)га аъзо давлатларнинг Монополияга қарши қонунчилик талабларини бузилиши ҳолатларини биргаликда бартараф этиш бўйича штабнинг 43-йиғилиши бўлиб ўтади.
Унда Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон делегациялари қатнашмоқда. Кун тартибидаги муҳим мавзулар рақобатга қарши келишувларнинг олдини олиш, нархларни тартибга солиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг замонавий механизмларини жорий этишга қаратилган.