Сайловлар тўлиқ очиқлик, ошкоралик ва шаффофлик муҳитида ўтгани, қўлланган замонавий технологиялар ҳам бу жараёнда муҳим роль ўйнагани таъкидланди.
Жумладан, сайловнинг барча босқичлари тўлиқ рақамлаштирилиб, “Э-сайлов” ахборот тизими жорий қилинди. Овоз бериш жараёнларини онлайн кузатиш имкони яратилди, илк бор электрон овоз бериш синовдан ўтказилди. Сайловларни Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги каби 13 та нуфузли халқаро ташкилот, 40 дан зиёд давлатдан 850 нафар хорижий ва 65 мингдан зиёд маҳаллий…