Рақобат қўмитаси ходимлари учун тиббий кўрик ташкил этилди
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармасининг 2-сонли марказий консультатив диагностик поликлиникаси томонидан тиббий кўрик ўтказилди. Қўмита ходимлари амбулатор тиббий карталари асосида навбатдаги кўрикда терапевт, невропатолог, офтальмолог, кардиолог, дерматовенеролог, отоларинголог, психиатр, акушер-гинеколог ва жарроҳ ҳамда ультратовуш диагностикаси ҳамда электрокардиограмма текширувларидан ўтишди. Кўрик шифокорлари томонидан қўмита ходимларига…