Хоразм вилоятида товар хом ашё биржа иштирокчиларини янги савдо инструментлари, монополияга қарши комплаенс тизими ҳамда давлат харидларини амалга оширишда рақобат қонунчилиги талаблари бўйича малака ошириш бўйича ўқув семинарлари ўтказилди

Жорий йилнинг 16-17 октябрь кунлари Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази “Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси” АЖ билан ҳамкорликда Хоразм вилоятида “Товар хом ашё биржа иштирокчиларини янги савдо инструментлари ҳамда монополияга қарши комплаенс тизими” мавзусида ўқув курси бўлиб ўтди. Мазкур малака ошириш курсида, товар хом ашё биржа иштирокчиларига (брокер, трейдер) рақамли…

ТОВАРНИ АЛМАШТИРИШГА ЭҲТИЁЖ БЎЛМАДИ

Расмий муносабат ТОВАРНИ АЛМАШТИРИШГА ЭҲТИЁЖ БЎЛМАДИ Ижтимоий тармоқ орқали “Техномарт” дўконидан LG музлатгич харид қилгани, аммо музлатгич шовқин билан ишлаётгани, аммо савдо дўкони томонидан уни сифатлисига алмаштириб берилмаётганлиги…” юзасидан фуқаронинг мурожаати қолдирилган. Рақобатни ривожлантириш  ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасиданг қуйидагиларни маълум қилади. Қўмита ҳолат юзасидан ўрганишлар олиб борганда мурожаатда келтирилганидек, музлатгич…

ДАВЛАТ ИШТИРОКИДАГИ КОРХОНАЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШДА ОЛДИНДАН РОЗИЛИК ОЛМАГАН ТАШКИЛОТЛАРГА НИСБАТАН ТЕГИШЛИ ТАЪСИР ЧОРАЛАРИ КЎРИЛДИ

Рақобат қўмитаси томонидан 2024 йилнинг III-чораги давомида иқтисодиётда давлатнинг иштирокини қисқартириш бўйича давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этишда монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олинганлиги масалалари юзасидан мониторинг ишлари олиб борилди. Олиб борилган ўрганиш ишлари давомида, 7 та ҳолатда давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этган Андижон давлат тиббиёт институти Қарши…

IV Тошкент Аксилкоррупция форуми

Бугун Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган IV Аксилкоррупция форуми доирасида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси катта эътирофга сазовор бўлди. Қўмита ўз фаолиятининг ошкоралиги ва шаффофлигини таъминлаш бўйича кўрсатган самарали ҳаракатлари учун алоҳида тақдирланди. Ушбу мукофот Қўмита томонидан коррупцияга қарши курашишда ва рақобатни ривожлантиришда олиб бораётган ислоҳотлари эътиборга молик эканлигини яна бир бор тасдиқлади.…

ЁҒ-МОЙ КОРХОНАЛАРИ ТОМОНИДАН 3,2 млрд СЎМЛИК ЮҚОРИ ЛИКВИДЛИ МАҲСУЛОТЛАР ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ СОТИЛГАНЛИК ҲОЛАТЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Рақобат қўмитаси томонидан юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни биржа савдолари орқали сотувчи ёғ-мой корхоналари томонидан ушбу турдаги маҳсулотларни биржа савдоларига қўйилиши ва биржа савдоларида нархларни сунъий ошишини олдини олиш бўйича назорат ўрнатилиб, кунлик ва ойлик мониторинг кузатувлари олиб борилмоқда. Қўмитанинг Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан “FOREVER SERVICE” ва “КАRMАNА MОY INVEST” МЧЖларнинг пахта ёғи,…