“VODIY SANOAT FAXRI” МЧЖга НИСБАТАН МАНИПУЛЯЦИЯ ҲАРАКАТЛАРИНИ СОДИР ЭТГАНЛИГИ УЧУН ТЕГИШЛИ ТАЪСИР ЧОРАСИ ҚЎЛЛАНИЛДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли қарори билан тасдиқланган Биржа савдоларида юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 29-бандига мувофиқ, Монополияга қарши курашиш органи доимий равишда биржа нархлари мониторингини ўтказиб бориши белгиланган. Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган мониторнинг натижасида, “VODIY SANOAT FAXRI” МЧЖ томонидан 2023 йил август-декабрь ва 2024 йил…

БОШЛАНҒИЧ НАРХИ 29,7 млрд СЎМЛИК ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИДА ҚОНУН БУЗИЛИШИГА ЙЎЛ ҚЎЙГАН УРГАНЧ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИГА НИСБАТАН ТЕГИШЛИ ЧОРА КЎРИЛДИ

Рақобат қўмитасининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси вилоят прокуратурасининг топшириғига асосан Урганч давлат университети томонидан давлат хусусий шерикчилиги асосида 7 қаватли, 600 ўринли талабалар турар жойи биноси қурилиши бўйича бошланғич нархи 29,7 млрд сўм бўлган тендер савдоси юзасидан ўрганиш ишларини ўтказди. Ўрганишлар давомида университет томонидан Хоразм вилояти қурилишда танлов савдоларини ташкил этиш консалтинг марказига юборилган анкетада…

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИДА БИР НЕЧА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИГА РЕКЛАМА ҚОНУНЧИЛИГИ БУЗИЛИШИ ЮЗАСИДАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМАЛАР ҚЎЛЛАНИЛДИ

Рақобат қўмитаси “Реклама тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, рекламанинг айланиши соҳасидаги қонунбузилиш ҳолатларини назорат қилувчи ваколатли давлат органи ҳисобланиб, бу борада мунтазам равишда тизимли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, ўтказилган ўрганишлар давомида, Самарқанд шаҳрида жойлашган 2 та меҳмонхона: “XURSHEDA GRAND” OKга тегишли “Vazira Hotel”; “DIPLOMAT PREMIUM” OKга тегишли “Diplomat Premium Hotel” меҳмонхоналари томонидан реклама ва бронлаш (booking,com) платформасига…

Ижтимоий тармоқ орқали “Чуст туманидаги 22-сонли умумий ўрта таълим мактабида “HNK Media” компанияси ходимлари томонидан таълим бошқарув органларининг рухсатисиз мактаб ўқувчиларига дарс вақтида компанияни тарғибот қилиш билан шуғулланилгани”…

Ижтимоий тармоқ орқали “Чуст туманидаги 22-сонли умумий ўрта таълим мактабида “HNK Media” компанияси ходимлари томонидан таълим бошқарув органларининг рухсатисиз мактаб ўқувчиларига дарс вақтида компанияни тарғибот қилиш билан шуғулланилгани” мазмунида хабар ёритилган эди. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. Рақобат қўмитасининг  Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан олиб борилган…

«Рақамли рақобат ва сунъий интеллектни тартибга солиш механизмлари» бўйича тренинг

Рақобат қўмитаси тизимидаги кадрлар салоҳиятини ошириш юзасидан бугунги кунда ҳар томонлама ислоҳотлар олиб борилмоқда. Рақобат қўмитасида Германиянинг Sparkassenstiftung for International Cooperation ташкилоти билан ҳамкорликда Қўмита мутахассислари учун «Рақобат ва сунъий интеллектни рақамли тартибга солиш механизмлари» мавзусида икки кунлик ўқув-семинар бошланди. Ушбу тренинг иштирокчиларнинг рақамли ва сунъий интеллектга асосланган бозорларни тартибга солиш бўйича кўникма ва билимларини…

ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИНГ АЛОҚА ХИЗМАТЛАРИ БЎЙИЧА МУРОЖААТЛАРИ ҲУДУДЛАР КЕСИМИДА ЎЗ ЕЧИМИНИ ТОПМОҚДА

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига республика бўйлаб истеъмолчилар томонидан “O‘ZBEKTELEKOM” АК (UZMOBILE), “COSCOM” МЧЖ (UCELL), “UNIVERSAL MOBILE SYSTEMS” МЧЖ (MOBIUZ), “UNITEL” МЧЖ (BEELINE) ва “HUMANS” МЧЖ алоқа компаниялари томонидан белгиланган тарифлардаги тушунмовчиликлар, алоқа ва интернет хизматларининг сифатсизлиги, кўрсатилмаган хизматлар учун ортиқча тўловлар олинишига оид кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Қўмита мазкур мурожаатларни мобил алоқа…

ҚОНУНБУЗИЛИШГА ЙЎЛ ҚЎЙГАН “ТОЗА ҲУДУД” ДУККА 100 МИНГДАН ОРТИҚ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРГА ҚАЙТА ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ БЎЙИЧА КЎРСАТМА БЕРИЛДИ

Рақобат қўмитасининг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Сирдарё вилояти “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонасининг 2023 ва 2024 йилнинг 1-ярим йиллигида маиший чиқинди ташиш хизматларини кўрсатиш соҳасида қонунчилик талабларига риоя этилиши юзасидан ўрганиш ва таҳлил ишлари олиб борилди. Ўрганиш ва таҳлилларда мазкур “Тоза ҳудуд” ДУКнинг туман-шаҳар филиаллари томонидан маиший чиқинди ташиш хизматининг МФЙ кесимида белгиланган жадвал…

Рақобат қўмитаси вакиллари ҳамда Sparkassenstiftung for International Cooperation минтақавий лойиҳалар бошлиғи Инка Рюк ҳоним билан учрашув

Германия Федератив Республикаси Федерал канцлери жаноб Олаф Шольцнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифи ҳамда давлат раҳбарларининг бўлиб ўтган учрашувлари Ўзбекистон билан Германия ўртасидаги муносабатлар мустаҳкамланиб бораётганидан далолат беради. Рақобат қўмитасининг Германиянинг Sparkassenstiftung for International Cooperation ташкилоти вакиллари билан бугунги учрашувида ҳам бу ўз ифодасини топди. Рақобат қўмитаси раиси Ҳ.Турахужаев бошчилигида бўлиб ўтган учрашувда ўзаро ҳамкорликнинг бутун даврида…

Танлов баённомаси бекор қилинган ва ғолиб ташкилот билан шартнома тузиш рад этилганлиги маълум бўлди

Ижтимоий тармоқ орқали “Шуманай туман йўллардан фойдаланиш” ДМ (Буюрмачи) томонидан бошланғич нархи 343,8 млн. сўмлик юк ташиш хизмати бўйича ўтказилган танловда манфаатлар тўқнашуви аломатлари бўлиши мумкинлиги” бўйича мурожаат қолдирилган. Жумладан, катта эҳтимол билан танлов ғолиби ва захира ғолиби битта “IP” манзилидан ҳужжатларни тақдим этганлиги, иштирокчилар тартибсиз (асоссиз) баҳоланганлиги ҳамда танлов ғолиби ва захира ғолиби аксарият ҳужжатларни бир…

НАВОИЙ ВИЛОЯТИДАГИ КЛАСТЕРЛАР ТОМОНИДАН МАНИПУЛЯЦИЯ ҲАРАКАТЛАРИ СОДИР ЭТИЛГАНЛИГИ АНИҚЛАНДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 170-сонли қарори билан тасдиқланган “Биржа савдоларида юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби тўғрисида”ги Низомининг мувофиқ Монополияга қарши курашиш органи доимий равишда биржа нархлари мониторингини ўтказиб борилиши белгиланган. Олиб борилган ўрганиш натижаларига кўра, “XUDOYSHUKUR BOBO KLASTER” МЧЖ томонидан 2024 йил март-июль ойларида пахта ҳосилидан олинган техник чигит маҳсулотининг савдога қўйиш жадвалларига мувофиқ…