НАЗОРАТ ХАРИДИ: 7та ТУРДАГИ МУЗҚАЙМОҚЛАРДАН 6 таси ТАРКИБИДА ИЧАК ТАЁҚЧАСИ ГУРУҲИДАГИ БАКТЕРИЯЛАР БОРЛИГИ АНИҚЛАНДИ

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан фуқароларнинг мурожаатлари асосида назорат хариди тадбири ўтказилди. Унда “X XASANBOY VA XOLOD” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган қадоғида шакарсиз деб кўрсатилган “Хоттабыч” номли музқаймоқнинг 7та тури харид қилинди ва белгиланган тартибда аккредитациядан ўтказилган учта лабораторияга топширилди. 1.Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармасининг тасарруфидаги Санитария-эпидемиология назорати бошқармаси…

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ўтказилган 370 млн. сўмлик танлов савдоси бекор қилинган

Ижтимоий тармоқда “3 дақиқалик ролик учун 224 миллион сўм!” номли мурожаат қолдирилган. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. Мурожаатда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитаси (кейинги ўринларда – Буюртмачи) томонидан “Бутунжаҳон ҳайвонлар соғлигини ҳимоя қилиш ташкилотини 100 йиллиги”га бағишланган видеоролик ишлаб чиқиш бўйича бошланғич нархи 370,0 млн. сўмлик танловда яшашга…

РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ ТОМОНИДАН ИЧИМЛИК СУВИГА ОИД ҚОНУНБУЗИЛИШ ҲОЛАТЛАРИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ФОЙДАСИГА ҲАЛ ЭТИЛДИ

Рақобат қўмитаси республикамиз миқёсида ичимлик сувига оид қонунбузилиши ҳолатлари ўз вақтида аниқлаб, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиб келмоқда. Жумладан, Андижон вилояти мисолида Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро З.Аманбаевага “Андижон сув таъминоти” АЖ томонидан асоссиз ҳисобланган 1 млн 200 минг сўм миқдоридаги қарздорлик ҳудудий бошқарма томонидан бартараф этилди. Бухоро вилояти мисолида Бухоро шаҳрида фаолият олиб бораётган Бухоро…

РЕКЛАМА СОҲАСИДА ИШ ЮРИТУВЧИ ТАДБИРКОРЛАР ДИҚҚАТИГА!

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги «Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази» давлат унитар корхонасига рекламага оид фаолият субъектларига реклама тўғрисидаги қонунчиликни қўллаш масалалари бўйича тушунтиришлар бериш ва улар томонидан реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларининг бузилиш ҳолатларини аниқлаш ва бартараф этиш чораларини кўриш бўйича қўшимча ваколатлар берилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 428-сон қарори Реклама…

“YANGIYO‘L YOG‘-MOY” АЖГА НИСБАТАН МАНИПУЛЯЦИЯ ҲАРАКАТЛАРИНИ СОДИР ЭТГАНЛИГИ УЧУН ТЕГИШЛИ ТАЪСИР ЧОРАСИ ҚЎЛЛАНИЛДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли қарори билан тасдиқланган Биржа савдоларида юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 29-бандига мувофиқ, Монополияга қарши курашиш органи доимий равишда биржа нархлари мониторингини ўтказиб бориши белгиланган. Мониторнинг ўтказиш натижасида, “YANGIYO‘L YOG‘-MOY” АЖ томонидан 2024 йил февраль ойида биржа савдоларига 10 тоннадан зиёд 250 млн сўмга…