Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузурида Иқтисодчилар музокара платформаси иш бошлади.
Платформа мустақил иқтисодчилар, экспертлар, тадқиқотчилар, парламент ва давлат органлари, халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари вакиллари, дастур ва лойиҳаларда фаолият юритаётган экспертларнинг долзарб мавзуларни муҳокама қилиш ва ўзаро фикр алмашиш майдони ҳисобланади. Яқинда ушбу платформа иштирокчиларининг илк учрашуви бўлиб ўтди. Тадбирда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Ҳалилилло Турахужаев платформани тузиш сабабларига тўхталиб ўтди.…