Сотувчига қонунчиликда белгиланган тартибда интизомий жазо чораси қўлланилди
РАСМИЙ МУНОСАБАТ Ижтимоий тармоқ орқали “Korzinka” ходими томонидан харидорга салат маҳсулотини истеъмолчи хоҳишига кўра белгиланган вазнда тортиб берилмаганлиги ва истеъмолчига нисбатан қўпол муомалада бўлгани” юзасидан танқидий материал қолдирилган. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. Қўмита томонидан олиб борилган ўрганишларда ҳақиқатан ҳам савдо шоxобчаси ходими томонидан харидорга маҳсулотни…