Фарғона вилояти ҳокимлигига кўрсатма хати юборилди

Ижтимоий тармоқлар орқали “Қувасой шаҳридаги барча давлат мактабгача таълим ташкилотларига тайёр овқат етказиб бериш ҳуқуқини ҳеч қандай танлов ёки тендерсиз айнан битта тадбиркорга тақдим этилганлиги” юзасидан Вилоят ҳокимлигининг 2024 йил 25 июлдаги қарори қонунийлиги кенг жамоатчилик томонидан муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Рақобат қўмитаси томонидан ушбу ҳолат ўрганиб чиқилиб, “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасига асосан, маҳаллий давлат ҳокимияти…

“TOSHKENT ISSIQLIK MARKAZI” МЧЖга 2,5 млрд СЎМДАН ОРТИҚ ОРТИҚЧА ОЛИНГАН ДАРОМАДНИ ҚАЙТАРИШ ЮЗАСИДАН КЎРСАТМА БЕРИЛДИ

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан “ISSIQLIK ELEKTR STANSIYALARI” АЖ тизимидаги “TOSHKENT ISSIQLIK MARKAZI” МЧЖнинг 2021-2023 йиллар давомида истеъмолчиларга етказиб берилган иссиқлик энергияси нархлари (тарифлари) шаклланиши ва қўлланилиши юзасидан ўрганиш ўтказилиб қуйидагилар аниқланди. Мазкур табиий монополия субъекти томонидан ишлаб чиқарилган иссиқлик энергияси нархлари Тошкент шаҳар молия органи томонидан…

РЕКЛАМА ҚОНУНЧИЛИГИ БУЗИЛИШИ ЮЗАСИДАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ

Рақобат қўмитасига “ORIENT FINANS” ХАТБ Термиз филиали томонидан Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида ўрнатилган ташқи реклама воситаларини қонунийлиги юзасидан мурожаат келиб тушган. Мазкур мурожаатни ўрганиш жараёнида, “ORIENT FINANS” ХАТБ Термиз филиали томонидан Термиз шаҳри Ҳаким Ат-Термизий кўчасидаги банк офиси олдида ўрнатилган ташқи реклама воситаларининг ўрнатиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари (паспорт, гувоҳнома, рухсатнома ва ҳуқуқни белгиловчи бошқа ҳужжатлар)…