Муҳандислик касблари таълими бўйича таклифлар кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги “Inno” инновацион ўқув-ишлаб чиқариш технопаркида бўлди. Ушбу технопарк уч йил олдин бунёд этилган. Бу ерда саноат соҳаларини ривожлантириш учун инновацион ғоя ва ихтиролар ишлаб чиқилади. Ёшларни замонавий касбларга ўргатиш мақсадида олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган. Ҳар йили 15 минг нафарга яқин талаба ва ўқувчилар иштирокида семинар, амалий…

ТОВАР ЁКИ МОЛИЯ БОЗОРЛАРИДА ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРНИНГ УСТУН МАВҚЕИНИ ЭЪТИРОФ ЭТИШ

2024 йилнинг биринчи беш ойи давомида, Рақобaт қўмитаси томонидан товар ёки молия бозорларида хўжалик юритувчи субъектларнинг устун мавқеини эътироф этиш бўйича кенг қамровли таҳлиллар ўтказилди. Таҳлил натижаларига кўра, 6 та корхона турли товар ва хизматлар бўйича устун мавқега эга деб эътироф этилди. Хусусан, “Temiryo‘lekspress” ва “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi”  АЖлар (шахслар гуруҳи сифатида) темир йўллар орқали йўловчи ташиш хизматида;…

Диний-маърифий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёевга диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишлар ҳақида ахборот берилди. Барча фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш кўп миллатли Ўзбекистондаги янгиланишларнинг асосий устувор йўналишидир. Шундай ажралмас ҳуқуқлардан бири – дин эркинлигидир. Мамлакатимизда эътиқод қилувчилар ибодат амалларини эмин-эркин адо этишлари учун барча шарт-шароитлар яратилмоқда. Таъкидлаш жоизки, Янги Ўзбекистон сиёсати нафақат халқимиз орасида, балки…

Туман ва шаҳарларнинг мастер режалари юзасидан ахборот берилди

Давлатимиз раҳбари туман ва шаҳарларнинг мастер режаларини ишлаб чиқишга оид тақдимот билан танишди. Бу ҳақда жорий йил 16 январда бўлиб ўтган иқтисодиётдаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида топшириқ берилган эди. Мутасаддилар шу борада қилинган дастлабки ишлар, мастер режалардан кутилаётган натижалар тўғрисида ахборот берди. Ўтган вақтда 14 та туман ва шаҳар бўйича мастер режа ишлаб чиқилган.…

Таълим сифатини ошириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев мактабгача ва мактаб таълими сифатини ошириш, педагоглар малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди. Ўқувчиларнинг фанларга қизиқиши ва ўрганиши кўп жиҳатдан мураббийларнинг билим ва маҳоратига боғлиқ. Шу боис педагогларнинг малакасини оширишга зарур шароит яратилиб, баҳолаш тизими такомиллаштириб борилмоқда. Мутасаддилар аввало шу ҳақда ахборот берди. Қайд этилганидек, аттестацияда илғор технологияларга асосланган янги тартиб…

Заргарлик тармоғини янада ривожлантириш ва рақобатбардошлигини таъминлаш бўйича таклифлар кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёевга заргарлик саноатини янада ривожлантириш, заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ва сотиш фаолиятини қўллаб-қувватлаш, тайёр маҳсулотлар экспортини оширишга қаратилган чора-тадбирлар тақдимот қилинди. Юртимизда заргарлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини ошириш учун жуда катта салоҳият бор. Давлатимиз раҳбари мамлакатимизда қазиб олинаётган олтиннинг атиги 6 фоизи қайта ишланиб, бор-йўғи 78 миллион долларлик экспорт бўлаётгани қайд…

Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги

Муҳтарам ватандошлар! Сиз, азизларни, бутун халқимизни тинчлик, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик фазилатларидан тобора обод ва мунаввар бўлаётган юртимизга кириб келган Қурбон ҳайити билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. Ушбу саодатли дамларда барчамиз бу улуғ айёмнинг руҳи ва шукуҳини чуқур ҳис этиб, эл-юртимиз билан биргаликда шундай ёруғ кунларга етказгани учун Яратганга чексиз шукроналар айтамиз. Халқимиз ҳаётида эзгулик,…

Хорижий ҳамкорлардан самимий қутловлар

Бутун мусулмон уммати учун муқаддас бўлган, эзгулик, саховат, инсонпарварлик ва ҳамжиҳатлик каби олижаноб қадриятларни ўзида мужассам этган, жамиятда ўзаро ҳурмат ва бағрикенгликни мустаҳкамлашга хизмат қилувчи  Қурбон ҳайити – Ийд ал-Адҳо байрами муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар етакчи халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарларидан, таниқли жамоат ва дин арбобларидан самимий…

Имом Бухорий мақбараси зиёрат қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 15 июнь куни, муборак Қурбон ҳайити арафасида Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди. Уламолар билан бўлган суҳбатда илм-маърифат ривожига яратилаётган шароитлар, ёшларни ватанпарварлик ва шукроналик, миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳақида сўз юритилди. Мажмуа ҳозирги кунда янгидан барпо этилмоқда. Бу ердаги қурилиш-пардозлаш ишлари кўздан кечирилди. Шу билан Президентимизнинг…

Ўзбекистон Президенти «БМТ Туризм» бош котиби билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 июнь куни Самарқанд шаҳрида амалий ташриф билан юртимизда бўлиб турган “БМТ Туризм” (Бутунжаҳон туризм ташкилоти) бош котиби Зураб Пололикашвили билан учрашув ўтказди. Ўзбекистон билан БМТнинг мазкур ихтисослашган институти ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Самарқандда 2023 йил октябрь ойида бўлиб ўтган ташкилотнинг 25-сессиясида эришилган келишувларни ва…