Имом Бухорий мақбараси зиёрат қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 15 июнь куни, муборак Қурбон ҳайити арафасида Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди. Уламолар билан бўлган суҳбатда илм-маърифат ривожига яратилаётган шароитлар, ёшларни ватанпарварлик ва шукроналик, миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳақида сўз юритилди. Мажмуа ҳозирги кунда янгидан барпо этилмоқда. Бу ердаги қурилиш-пардозлаш ишлари кўздан кечирилди. Шу билан Президентимизнинг…

Ўзбекистон Президенти «БМТ Туризм» бош котиби билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 июнь куни Самарқанд шаҳрида амалий ташриф билан юртимизда бўлиб турган “БМТ Туризм” (Бутунжаҳон туризм ташкилоти) бош котиби Зураб Пололикашвили билан учрашув ўтказди. Ўзбекистон билан БМТнинг мазкур ихтисослашган институти ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Самарқандда 2023 йил октябрь ойида бўлиб ўтган ташкилотнинг 25-сессиясида эришилган келишувларни ва…

Ўзбекистон-Корея саммити якунланди

Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёлнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан давлат ташрифи якунланди. Уч кунлик ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтди, улар якунида етакчилар Алоҳида стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш ва ҳар томонлама кенгайтириш тўғрисидаги қўшма баёнотни имзоладилар. Икки томонлама ҳужжатлар тўплами қабул қилинди. Давлат раҳбарлари Кореянинг етакчи компаниялари ва банк-молия институтлари…

Ўзбекистоннинг бой тарихий ва маданий мероси кореялик меҳмонларда катта таассурот қолдирди

Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль мамлакатимизга давлат ташрифи доирасидаги тадбирлар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Самарқанднинг тарихий обидалари билан танишди. Кўҳна шаҳарда давлат раҳбарлари рафиқалари билан бирга мамлакатимизнинг “ташриф қоғози”, аждодларимиз бунёдкорлик салоҳиятининг гўзал ифодаси – дунёга машҳур Регистон майдонига ташриф буюрдилар. Мирзо Улуғбек, Шердор ва Тиллақори мадрасаларининг маҳобати, ўзи хос архитектураси…