Туризм инфратузилмасини яхшилаш бўйича вазифалар белгиланди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 3 июнь куни ҳудудларда туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини кўпайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Дунёда иқтисодий вазият қийинлашган ҳозирги шароитда кўпроқ иш ўрни яратадиган, инвестиция ва экспортни кўпайтирадиган соҳаларни қўллаб-қувватлаш зарур. Туризмда бундай салоҳият катта. Бу соҳага йўналтириладиган ҳар бир доллар келгусида 3-4 баробар даромад келтиради. Ҳар…