ИЧКИ БОЗОРЛАРДА ШАКАР МАҲСУЛОТИ УЗЛУКСИЗ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ҲОЛАТИ ВА НАРХЛАРИНИНГ БАРҚАРОРЛИГИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

Рақобат қўмитаси томонидан ички бозорда ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар, хусусан шакар маҳсулоти реализацияси доимий таҳлил қилиб борилмоқда. Ички бозорда шакарга бўлган эҳтиёж бир йилда ўртача 600 – 650 минг тн.ни ташкил этиб, маҳаллий шакар ишлаб чиқарувчи корхоналарда (қуввати 1,2 млн тн.дан ортиқ) эҳтиёжни тўлиқ қоплаш имконияти мавжуд. Хусусан, бугунги кун ҳолатига маҳаллий шакар заводларида 258 минг тн шакар маҳсулоти ресурслари мавжуд ҳамда…

Бунёдкорлик лойиҳалари тақдимот қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 16 апрель куни транспорт ва қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди. Давлатимизнинг фаол ташқи сиёсати туфайли халқаро алоқалар кенгайиб бормоқда. Тошкент ишбилармонлик ва туризм марказига айланмоқда. Шу боис транспорт инфратузилмасини ривожлантиришга алоҳида аҳамият қаратилаётир. Сўнгги йилларда Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти модернизация қилиниб, йўловчиларга шароит яхшиланди. Хизмат турлари, рўйхатдан ўтказиш ва самолётга…

Тўқимачилик тармоғини ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 16 апрель куни тўқимачилик соҳасида экспорт ва инвестиция ҳажмларини ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Тўқимачилик барча ҳудудларимизда кенг тарқалган ва аҳолини энг кўп банд қилган салоҳиятли саноат тармоғидир. Бугунги кунда 6 мингдан зиёд корхонада 570 минг киши иш билан таъминланган. Сўнгги йилларда инвестициялар ва янги технологиялар фаол жалб этилгани туфайли…

Ўзбекистон Президенти Кўрфаз араб давлатлари кенгаши билан ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 апрель куни Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши бош котиби Жасим бин Муҳаммад ал-Будайвийни қабул қилди. Ўзбекистон билан Кенгаш ўртасидаги конструктив мулоқотни янада ривожлантириш ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди. Давлатимиз раҳбари минтақалар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг бугунги суръатидан мамнунлигини билдирди ҳамда Тошкент шаҳрида ўтган ташқи ишлар вазирлари иккинчи учрашувининг…

Ўзбекистон Президенти Озарбайжон билан стратегик шерикликнинг янги йўналишларини илгари суриш муҳимлигини қайд этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 апрель куни “Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” стратегик мулоқоти бўйича вазирларнинг иккинчи учрашувида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Озарбайжон Республикаси ташқи ишлар вазири Жайхун Байрамовни қабул қилди. Учрашув аввалида вазир давлатимиз раҳбарига Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг саломи ва эзгу тилакларини етказди. Ўзбекистон-Озарбайжон стратегик шериклик муносабатлари ва…

Ўзбекистон Президенти Бирлашган Араб Амирликлари билан шериклик кенгайиб бораётганини алоҳида мамнуният билан таъкидлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 апрель куни “Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” вазирлар мулоқотининг иккинчи йиғилиши доирасида мамлакатимизда бўлиб турган Бирлашган Араб Амирликлари энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл ал-Мазруий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашув аввалида Суҳайл ал-Мазруий давлатимиз раҳбарига БАА Президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаён, вице-президенти, Бош вазири, Дубай амири Шайҳ…

Ўзбекистон Президенти Баҳрайн билан ҳамкорликнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди

15 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шу кунларда Тошкент шаҳрида ўтаётган Марказий Осиё мамлакатлари ва Кўрфаз араб давлатлари ташқи ишлар вазирларининг иккинчи учрашуви доирасидаги тадбирларда иштирок этаётган Баҳрайн Подшоҳлиги ташқи ишлар вазири Абдуллатиф бин Рашид ал-Заяний бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Баҳрайн ташқи ишлар вазири давлатимиз раҳбарига Подшоҳ Ҳамад бин Исо Ал-Халифанинг саломи ва…

Ўзбекистон Президенти Кувайт билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун кенг имкониятларни қайд этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 апрель куни Марказий Осиё мамлакатлари ва Кўрфаз араб давлатлари ташқи сиёсий идоралари раҳбарларининг учрашувида иштирок этаётган Кувайт Давлати ташқи ишлар вазири Абдулла ал-Яҳё бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Юқори мартабали меҳмон Ўзбекистон етакчисига Кувайт Амири шайх Мишъал ас-Сабоҳнинг самимий саломи ва тилакларини етказди. Икки мамлакат ўртасидаги конструктив сиёсий мулоқотни давом…

Ўзбекистон Президенти Ўмон билан ҳамкорлик салоҳиятини самарали рўёбга чиқариш муҳимлигини қайд этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 апрель куни “Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” форматидаги вазирлар стратегик мулоқотида иштирок этиш учун мамламкатимизга келган Ўмон Султонлиги ташқи ишлар вазири Бадр бин Ҳамад ал-Бусайдий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Ташқи ишлар вазири давлатимиз раҳбарига Ўмон Султон Ҳайсам бин Ториқ Ол Саиднинг самимий саломи ва тилакларини етказди.…

Ўзбекистон Президенти Қатар билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик жадал ривожланаётганидан мамнунлигини билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 апрель куни Қатар Давлати Бош вазири, ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдураҳмон Ол Соний бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Қатар делегацияси “Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” мулоқоти мамлакатлари ташқи ишлар вазирларининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатимизда бўлиб турибди. Бош вазир Муҳаммад Ол Соний Ўзбекистон етакчисига…