Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентларининг учрашуви самарали бўлди

Қозоғистон Республикаси Президентининг мамлакатимизга ташрифи якунланди. Кўҳна Хива шаҳрида ўтган олий даражадаги тадбирлар доирасида Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар, минтақавий аҳамиятга молик жиҳатлар юзасидан фикр алмашдилар. “Хива гиламлари” комбинати фаолияти, юртимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўргазмаси билан танишилди. Хива шаҳридаги Ичан-қалъа мажмуасининг тарихий обидалари ва Нуриллабой саройи зиёрат…

Президентлар Хиванинг тарихий обидалари билан танишди

Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида қадимги Хиванинг Ичан-қалъа мажмуаси тарихий обидалари ва Нуриллабой саройини зиёрат қилди. “Очиқ осмон остидаги музей” сифатида танилган Хива яхлит ёдгорлик сифатида Марказий Осиёда сақланиб қолган ягона шаҳардир. Бу ерда 120 дан ортиқ меъморий обидалар жойлашган. 1990 йилда Хива шаҳри ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган, 1997 йилда…

Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчилари кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини қайд этдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Хивада учрашув ўтказдилар. Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, ҳар томонлама амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Кооперация лойиҳаларини жадаллаштириш, илгари олий даражада эришилган келишувларга мувофиқ инвестиция битимлари ва савдо шартномаларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Давлат раҳбарлари машинасозлик,…

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари Хивадаги йирик гилам корхонаси билан танишдилар

Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Қасим-Жомарт Тоқаев “Хива гиламлари” комбинатига ташриф буюрдилар. 2020 йилда ташкил этилган қиймати 24 миллион долларлик ушбу корхона йилига 4,2 миллион квадрат метр гилам ва гилам маҳсулотларини ишлаб чиқаради. Маҳсулотлар АҚШ, Хитой, Россия, Қозоғистон ва МДҲнинг бошқа мамлакатларига экспорт қилинмоқда. Комбинатда Германия, Бельгия, Австрия, Швейцария, Италия, Франция ва Туркиядан келтирилган замонавий…

Президентлар Хоразмга келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 5 апрель куни ташриф билан мамлакатимизга келди. Икки давлат байроқлари билан безатилган Урганч халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни давлатимиз раҳбари кутиб олди. Миллий қўшиқ ва рақслардан иборат тантанали маросим бўлди. Бугун етакчилар музокаралар ўтказади ва қадимги Хива шаҳрининг тарихий обидалари билан танишади.