Қатар Амири Тошкентга келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний амалий ташриф билан Тошкентга келди. Халқаро аэропортда олий мартабали меҳмонни Президентимиз кутиб олди. Бугун Ўзбекистон ва Қатар етакчиларининг музокаралари бўлиб ўтади. Давлат раҳбарлари Қатар Амири ташаббуси билан таъсис этилган Коррупцияга қарши курашиш бўйича мукофот билан тақдирлаш маросимида иштирок этадилар.

ИНСОФСИЗ РАҚОБАТ АМАЛИЁТЛАРИГА, ТИЛ БИРИКТИРИШЛАР ВА КАРТЕЛ КЕЛИШУВЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ

2023 йилнинг 11 ойи давомида Қўмитага инсофсиз рақобат ҳолатлари бўйича 300 га яқин мурожаат келиб тушган. Ушбу мурожаатлар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли қарори билан тасдиқланган ”Рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида”ги Низомга…

ЭЪЛОН!

ЭЪЛОН! 2023 йил 19 декабрь куни соат 10:00 да АОКА биносида брифинг бўлиб ўтади. Мавзу: “Инсофсиз рақобат амалиётларига, тил бириктиришлар ва картель келишувларга қарши курашиш соҳасида амалга оширилган ишлар”. Брифингда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси маслаҳатчиси Отабек Усмонов маълумот беради. Брифинг «UzReport TV» ва «O‘zbekiston 24» телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали…

СОХТА КОСМЕТОЛОГЛАРДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ

Кўчалардаги кўплаб пешлавҳаларда аёллар сартарошхонаси, маникюр, педикюр хизматлари рўйхатида косметолог хизмати ҳам бор.  Бугунги кунда косметология терини   ортиқча ёғлардан тозалаш, пилинг, юз массажи, лазерли эпиляция, ботокс, мезотерапия  ва пластик каби хизматларни ўз ичига олган. Бундай муолажалар малакали мутахассислар томонидан олиб борилади. Ачинарлиси, айрим қўштирноқ ичидаги тадбиркорлар ўзгалар ҳаётини писанд қилмасдан бундай муолажаларни амалга оширишади, истеъмолчилар…

ЭЪЛОН!

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси “Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 декабрдаги “Асосий турдаги озиқ-овқат ва зарур маҳсулотлар нархлари барқарорлигини таъминлаш ҳамда маҳсулотлар хавфсизлиги ва сифатини тизимли назорат қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 716-сон қарорига истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашни такомиллаштиришга доир ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қарори лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар…

Геология-қидирув ишлари бўйича ахборот берилди

Давлатимиз раҳбари шу йил 22 ноябрь куни “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятида бўлганида истиқболли геология майдонларини ўзлаштириш бўйича вазифалар қўйган эди. Бугун бўлиб ўтган йиғилишда соҳа мутасаддилари ушбу вазифалар ижроси, 2024 йилга мўлжалланган геология-қидирув ва ишлаб чиқариш дастури бўйича ахборот берди. Қайд этилганидек, бу ишлар икки йўналишда – ҳам мавжуд конларда газ қазиб олиш ҳажмини сақлаб қолиш,…

Ишлаб чиқариш ва хизматлар соҳасини янада ривожлантириш вазифалари белгилаб берилди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 18 декабрь куни ҳудудларда ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш ва хизматларни ривожлантириш масалалари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Жаҳонда рўй бераётган воқеалар оқибатида мамлакатимиз иқтисодиёти учун зарур бўлган хомашё ва маҳсулотлар нархи, уларни етказиб бериш харажатлари ошмоқда. Шунинг учун, энг аввало, ўзимиздаги хомашёни чуқур қайта ишлаб, рақобатбардош маҳсулотларни кўпайтириш керак. Йиғилишда бу…

Қатар Амири амалий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний 19 декабрь куни Коррупцияга қарши курашиш соҳасида юксак халқаро мукофотни тантанали топшириш маросимида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Тошкент шаҳрида бўлади. Қатар Амири ташаббуси билан таъсис этилган мукофот билан 2016 йилдан буён ҳар йили глобал миқёсда коррупцияга қарши…

Ёшлар билан ишлаш тизими бўйича ахборот берилди

Президент Шавкат Мирзиёев 15 декабрь куни ёшлар сиёсатида амалга оширилган ишлар ва келгуси йилдаги устувор вазифалар бўйича ҳисобот билан танишди. Бу борадаги чора-тадбирлар 7 та йўналишда амалга оширилди. Давлатнинг алоҳида эътиборига муҳтож 396 минг нафар ёшлар мутасадди раҳбарларга бириктирилиб, улар билан индивидуал ишлаш орқали 331 мингининг ҳаётда ўз ўрнини топишига кўмаклашилди. Жумладан, 94 минг нафарининг…

Ўзбекистонда ислоҳотлар дастурининг натижадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўриб чиқилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 декабрь куни иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи Сума Чакрабарти билан учрашув ўтказди. Мамлакатимиздаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар дастурининг натижадорлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларнинг бориши ва келгуси режалар кўриб чиқилди. Инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини такомиллаштириш, хориждаги етакчи компания ва молиявий институтларни жалб қилган ҳолда иқтисодиётнинг турли тармоқларида йирик лойиҳаларни…