Ўзбекистон Президенти умумий қуввати 2,4 гигаваттлик “яшил” электр станцияларини ишга туширди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 декабрь куни мамлакатимизнинг олтита ҳудудида 5 та қуёш ва 1 та шамол электр станцияларини ишга тушириш ва тармоққа улашга бағишланган тантанали маросимда иштирок этди. Тадбирда ушбу муҳим инвестиция лойиҳаларнинг ҳамкорлари бўлган “Masdar” компанияси бош ижрочи директори Муҳаммад Жамол Ал-Рамаҳий, “China Energy Engineering Corporation” компанияси вице-президенти Ву Юнь, “China Energy…

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “яшил” энергетика соҳасидаги йирик қўшма лойиҳаларни ишга туширишга бағишланган тантанали маросимдаги нутқи

Ҳурматли тантанали маросим иштирокчилари! Ҳурматли хонимлар ва жаноблар! Авваламбор, сиз, азизларни шундай қутлуғ кунларда, Янги йил арафасида Янги Ўзбекистон ҳаётидаги улкан тарихий воқеа – “яшил” энергетика соҳасидаги йирик қўшма лойиҳаларни ишга туширишга бағишланган тантанали маросимда кўриб турганимдан бениҳоя бахтиёрман. Яхши хабардорсиз, биз бундан беш йил муқаддам қайта тикланувчи энергия манбаларини кўпайтириш бўйича олдимизга жуда катта…

Ўзбекистон Президентининг Россияга амалий ташрифи якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 декабрь куни Санкт-Петербург шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этди. Етакчилар жорий йилги ҳамкорлик якунларини сарҳисоб қилиб, 2024 йил учун устувор вазифаларни муҳокама қилдилар ҳамда Санкт-Петербург тарихий обидалари билан танишдилар. Президентимиз Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан икки томонлама учрашув ўтказди. Шу билан давлатимиз раҳбари…

Ўзбекистон ва Россия етакчилари эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар

26 декабрь куни Санкт-Петербург шаҳридаги МДҲ норасмий саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди. Жорий йилнинг 5-7 октябрь кунлари Россияга амалга оширилган олий даражали ташриф якунида эришилган келишувларни рўёбга чиқариш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Товар айирбошлашнинг ўсиш суръатини сақлаб қолиш ҳамда истиқболли кооперация лойиҳаларини илгари суриш…