Ўзбекистон Президенти Санкт-Петербургга келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрига келди. “Пулково” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ленинград вилояти ва Санкт-Петербург раҳбарияти кутиб олди. Эртага мамлакатимиз етакчиси Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этади.

Ўзбекистон Президенти Россияга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 декабрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрига жўнаб кетди. Бўлажак тадбир доирасида Ҳамдўстлик мамлакатлари етакчилари йилнинг асосий якунларини сарҳисоб қиладилар ҳамда МДҲ маконида кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалаларини кўриб чиқадилар.

Саноат тармоқларидаги лойиҳалар ва режалар танқидий кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев 25 декабрь куни ҳудудларда электротехника, кимё ва фармацевтика тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Саноатдаги таркибий ўзгаришлар ва шароитлар натижасида сўнгги беш йилда ушбу учта тармоқда ишлаб чиқариш 2,6 баробар ошган, уларнинг саноатдаги улуши 7 фоизга етган. Шунингдек, 231 турдаги янги маҳсулотлар ўзлаштирилиб, экспорт 1,6 миллиард долларни ташкил этган. Жорий йилнинг ўзида…

ҚЎМИТА ТОМОНИДАН ФУҚАРОЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ СУД ТАРТИБИДА ҲАМ ҲИМОЯ ҚИЛИНМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ўз фаолиятида рақобатни таъминлаш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича суд инстанцияларида фаол қатнашиб келмоқда. Жумладан, жорий йилнинг октябрь ва ноябрь ойларида Қўмитанинг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармасига фуқаролар Ж.М. ва О.И.дан «MEGA-AVTO-LEASIN» МЧЖ фаолиятидаги қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан уларга тегишли тартибда чора кўришликни сўраб мурожаатлар…