“Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари” мавзусидаги халқаро конференция иштирокчиларига
Ҳурматли конференция иштирокчилари! Қадрли меҳмонлар! Хонимлар ва жаноблар! Сиз, азизларни ўтган аср бошларида шаклланиб, нафақат Марказий Осиё минтақаси, балки бутун мусулмон олами ва туркий дунё тарихида чуқур из қолдирган жадидчилик ҳаракатини ҳар томонлама ўрганишга бағишланган халқаро анжуманнинг очилиши билан чин қалбдан табриклайман. Муштарак тарихимизнинг ёрқин саҳифаларини ташкил этадиган маърифатпарвар аждодларимизнинг ибратли фаолиятини, уларнинг ўз қиммати…