Ўзбекистон халқига байрам табриги
Қадрли ватандошлар! Сиз, азизларни, кўпмиллатли бутун халқимизни 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. Конституция миллий давлатчилигимиз, суверенитетимиз, шу кунга қадар эришган барча ютуқ ва марраларимиз, демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш йўлидаги саъй-ҳаракатларимизнинг мустаҳкам пойдевори ҳисобланади. Асосий Қонунимизнинг жонажон Ўзбекистонимиз тараққиётидаги беқиёс аҳамиятини юксак қадрлаймиз. Албатта, бу йилги байрам ижтимоий-сиёсий ҳаётимизда, мамлакатимиз…