Дизайн мактабини ривожлантириш зарурлиги таъкидланди

Президент Шавкат Мирзиёев “Indenim Textile” кластерининг Термиз шаҳридаги тўқимачилик корхонаси фаолияти билан танишди. Бу корхона 2019 йил ишга туширилган бўлиб, унинг умумий қиймати 10 миллион доллардан зиёд. Германия, Япония, Туркия ва Хитой каби давлатлардан келтирилган илғор технология ва ускуналар самарасида йилига 800 турдаги 9 миллион дона кийим-кечаклар ишлаб чиқариш қуввати яратилган. Уларнинг бир қисми экспортга,…

Сурхондарёдаги қўшимча имкониятлар ва вазифалар муҳокама қилинди

Термиз шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида 17 ноябрь куни Сурхондарё вилоятини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказилди. Ҳудуд изчил ривожланмоқда. Олдинда режалар, имкониятлар ҳам кўп. Хусусан, 3 миллиард 300 миллион долларлик 4 та янги йирик саноат лойиҳаси шакллантирилган. Булар ҳисобига вилоят иқтисодиётига йилига 6,5 триллион сўм, бюджетига 1,6 триллион сўм, экспортига 100 миллион доллар…

Шавкат Мирзиёев: Бугунги тадбиркор ёшлар – Янги Ўзбекистон маҳсули

Президент Шавкат Мирзиёев 17 ноябрь куни Термиз шаҳрида барпо этилган Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасини бориб кўрди. Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 21 апрелдаги қарорига мувофиқ, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ташкил этилмоқда. Бу уларнинг тадбиркорлик фаолиятини бошлаши ва юритишлари учун замин бўлмоқда. Термиз шаҳрининг Тинчлик маҳалласи ҳудудида ҳам шундай шароит ташкил этилди.…

“Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти ва “Навоийуран” давлат корхонаси жамоаларига

Қадрли ватандошлар! Сиз, азизларни Навоий кон-металлургия комбинати ташкил этилгани ва юртимизда уран саноатига асос солинганининг 65 йиллиги билан чин қалбимдан самимий табриклайман. Сизларнинг фидокорона меҳнатингиз билан бепоён Қизилқум бағридан қазиб олинаётган, дунё миқёсида юксак эътироф этилаётган олтин, табиий уран ва бошқа нодир қазилма бойликлар мамлакатимиз иқтисодий тараққиётини таъминлашда беқиёс стратегик аҳамиятга эга экани барчамизга яхши…