Ўзбекистон ва Туркия етакчилари стратегик шерикликни янада ривожлантириш учун кенг имкониятлар борлигини қайд этдилар
8 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти 16-саммитида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан учрашуви бўлиб ўтди. Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш ва кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. Ўзаро мулоқот ва алмашинувлар фаол давом эттирилаётгани мамнуният билан…