Қозоғистонга амалий ташриф якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этиш учун Остона шаҳрига амалий ташрифини якунлади. Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида Ўзбекистон етакчиси юртимизнинг ташкилотга раислигида эришилган асосий натижаларни қайд этди, тузилмани янада ривожлантириш ва туркий мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг устувор йўналишлари борасидаги фикрларини баён қилди, қатор муҳим таклиф ва ташаббусларни илгари сурди. Саммит…

Ўзбекистон Президентига Туркий давлатлар ташкилотининг олий мукофоти топширилди

Туркий давлатлар ташкилоти Давлатлар раҳбарлари кенгаши йиғилиши доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга туркий халқлар оиласининг бирлигини мустаҳкамлашга, туркий мамлакатларнинг манфаатлари ва қарашларини халқаро майдонда фаол илгари суришга қўшган улкан ҳиссаси учун юксак мукофот – “Туркий дунёнинг олий ордени”ни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев,…

Ўзбекистон Президенти Туркий давлатлар ташкилоти саммитида муҳим ташаббусларни илгари сурди

Амалий ташриф билан Остона шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди. Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев раислигида ўтган тадбирда Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған, Венгрия Бош вазири Виктор Орбан, Туркман халқининг миллий етакчиси,…

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисидаги нутқи

Ҳурматли Қосим-Жомарт Кемелович! Ҳурматли делегациялар раҳбарлари! Авваламбор, сиз, азизлар билан яна дийдор кўришиб турганимдан ғоят мамнунман. Бугунги саммитни юксак даражада ташкил этгани учун Қозоғистон Республикаси Президенти, ҳурматли Қосим-Жомарт Кемелевич Тоқаевга чуқур миннатдорлик изҳор этаман. Сўзимни буюк аждодимиз – қадимий турк давлати асосчиларидан бири Билга Хоқоннинг қуйидаги даъвати билан бошламоқчиман: “Эй туркий элим, ўзлигингга қайт, ўзингни англа…