Франция Президенти Самарқанддаги обидаларни томоша қилди

Мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макрон Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида тунги Самарқанд бўйлаб сайр қилди. Давлат раҳбарлари ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган Регистон мажмуасига ташриф буюрдилар. Олий мартабали меҳмонга ушбу Шарқ меъморчилиги дурдонасининг қурилиш тарихи, ноёб нақшлари, мазкур маскан билан боғлиқ машҳур воқеа ва шахслар хусусида сўзлаб берилди. Франция…

Имом Бухорий мақбараси зиёрат қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 1 ноябрь куни Самарқанд вилоятига келиб, Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Қуръони карим оятлари тиловат этилди. Аллоҳдан юртимизга тинчлик-осойишталик, халқимиз манфаати йўлидаги саъй-ҳаракатларга хайру барака тилаб дуо қилинди. Мақбара мажмуаси ҳозирги кунда янгидан барпо этилмоқда. Давлатимиз раҳбари бўлажак пардозлаш намуналарини кўздан кечирди.

Ўзбекистон Президенти Самарқандга келди

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Франция саммитида иштирок этиш учун Самарқандга келди. Бугун мамлакатимизга расмий ташриф билан Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макрон келади. Олий даражадаги музокаралар Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади. Томонлар мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантириш масалаларини кўриб чиқадилар.