ИСТЕЪМОЛЧИДАН САВОЛ:

 – Яширин реклама нима ва уни қандай ажратиш мумкин? МУТАХАССИС ЖАВОБИ… Шерзод Махамадилиев, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси бўлим бошлиғи. ЯШИРИН РЕКЛАМА  — рекламадан фойдаланувчининг идрокига унинг ўзи англамаган ҳолда махсус видеоиловалардан (қўш овозли ёзувдан) фойдаланиш йўли билан ҳамда бошқа усуллар билан таъсир ўтказадиган реклама. Яширин реклама номақбул реклама ҳисобланади ва уни…

ЭЪЛОН!

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси “Табиий монополия субъектларининг давлат реестрини тузиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-бандини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида” Идоранинг қарорлойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали (https://regulation.gov.uz/oz/d/85462)га жойлаштирилганлигини маълум қилади. Муҳокамалар 2023-09-04 дан 2023-09-19 гача давом этади. Лойиҳа IDси: 85462 Ҳурматли жисмоний ва юридик шахслар кенг жамоатчилик муҳокамасида фаол иштирок этинг!

ЭЪЛОН!

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси “Қонунчилик ҳужжатларининг рақобатга таъсирини баҳолаш методикасига ўзгартиришлар киритиш ҳақида” Идоранинг қарор лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали (https://regulation.gov.uz/oz/d/85460)га жойлаштирилганлигини маълум қилади. Муҳокамалар 2023-09-04 дан 2023-09-19 гача давом этади. Лойиҳа IDси: 85460 Ҳурматли жисмоний ва юридик шахслар кенг жамоатчилик муҳокамасида фаол иштирок этинг!