РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИНИНГ РАСМИЙ АХБОРОТ РЕСУРСЛАРИ ТЎҒРИСИДА

РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИНИНГ РАСМИЙ АХБОРОТ РЕСУРСЛАРИ ТЎҒРИСИДА Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ–269-сон ҳамда 2023 йил 25 январдаги ПФ–14-сон Фармонларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси негизида Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ташкил этилган. Шунингдек, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг вазифа ва функциялари…

ЭЪЛОН!

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси “Табиий монополия субъектларининг давлат реестрини тузиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-бандини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида” Идоранинг қарорлойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали (https://regulation.gov.uz/oz/d/85462)га жойлаштирилганлигини маълум қилади. Муҳокамалар 2023-09-04 дан 2023-09-19 гача давом этади. Лойиҳа IDси: 85462 Ҳурматли жисмоний ва юридик шахслар кенг жамоатчилик муҳокамасида фаол иштирок этинг!

ЭЪЛОН!

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси “Қонунчилик ҳужжатларининг рақобатга таъсирини баҳолаш методикасига ўзгартиришлар киритиш ҳақида” Идоранинг қарор лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали (https://regulation.gov.uz/oz/d/85460)га жойлаштирилганлигини маълум қилади. Муҳокамалар 2023-09-04 дан 2023-09-19 гача давом этади. Лойиҳа IDси: 85460 Ҳурматли жисмоний ва юридик шахслар кенг жамоатчилик муҳокамасида фаол иштирок этинг!