Душанбега амалий ташриф якунига етди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга амалий ташрифи якунланди. Давлатимиз раҳбари ташрифнинг биринчи куни Душанбеда Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон билан учрашди ҳамда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи Маслаҳат учрашуви доирасидаги тадбирларда иштирок этди. Ташрифнинг иккинчи кунида Президентимиз Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгаши йиғилишда нутқ сўзлади. Ташриф доирасидаги тадбирлар якунлангач, Президентимиз Тошкентга жўнаб…

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгаши мажлисидаги нутқи

Ҳурматли делегациялар раҳбарлари! Тожикистон Республикаси Президенти ҳурматли Эмомали Шарипович Раҳмонга илиқ қабул ҳамда учрашувимизни юксак даражада ташкил этгани учун билдирилган миннатдорлик сўзларига қўшиламан. Барча ҳамкасбларимни Оролни қутқариш халқаро жамғармаси ташкил этилганининг 30 йиллиги муносабати билан чин дилдан табриклайман. Ўтган даврда Жамғарма экологик таҳдидларга қарши кураш масалаларида умумий манфаатларимизни илгари суриш учун муҳим майдон сифатида ғоят…

Ўзбекистон Президенти Оролни қутқариш халқаро жамғармаси доирасидаги ҳамкорлик истиқболларини кўрсатиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан 15 сентябрь куни Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди. Тожикистон томони раислигида ўтган тадбирда Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, шунингдек, Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раисининг биринчи ўринбосари Адилбек Қасималиев ва БМТ Бош котибининг…