Ўзбекистон Республикаси Президенти янги тайинланган хорижий элчиларнинг ишонч ёрлиқларини қабул қилди

Бугун, 30 август куни мамлакатимизга янги тайинланган хорижий элчилар томонидан ишонч ёрлиқларини топшириш тантанали маросими бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси элчиси Юй Цзюнь, Малайзия элчиси Илҳом Туа Бин Илёс, Буюк Британия элчиси Тимоти Смарт, Туркманистон элчиси Шодурди Мередов ва Бангладеш Халқ Республикаси элчиси Муҳаммад Монирул Исломдан ишонч ёрлиқларини қабул қилди. Давлатимиз…

Ўзбекистон Президенти Саудиянинг “ACWA Power” компанияси билан стратегик шерикликни кенгайтириш режаларини қўллаб-қувватлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 август куни “ACWA Power” компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайянни қабул қилди. Саудиянинг ушбу компанияси билан амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мамлакатимиздаги устувор лойиҳаларни жадаллаштириш масалалари атрофлича кўриб чиқилди. Давлатимиз раҳбари бугунги кунда Ўзбекистон энергетика тармоғини ривожлантириш ва модернизация қилишга энг кўп инвестиция киритаётган “ACWA Power” билан самарали шериклик даражасини…

Президент давлатимизнинг юксак мукофотларини топширди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармонларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан, чет эллик инвесторлар “Дўстлик” ордени билан мукофотланган эди. 30 август куни Кўксаройда ушбу мукофотларни топшириш маросими бўлди. Давлатимиз раҳбари маросим иштирокчиларини аввало Мустақиллик байрами билан табриклаб, эзгу тилакларини изҳор этди. Бу даврда мамлакатимиз…