Озиқ-овқат ва энергия таъминотидаги долзарб вазифалар белгиланди
Бухоро шаҳрида 11 август куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш орқали нарх-наво барқарорлигини сақлаш ҳамда аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан кафолатли таъминлаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Бу йилги қаҳратон қиш ва ёздаги ўта иссиқ кунлар синовли бўлди. Шу боис, келаётган қишга ҳозирданоқ тайёрланиш, бунинг учун етарли озиқ-овқат захирасини шакллантириш…