Бухоро вилоятини ривожлантириш имкониятлари муҳокама қилинди
Ромитан туманида 10 август куни Бухоро вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилиш бошида Бухоро вилоятидаги янги саноат, хизмат кўрсатиш ва ижтимоий соҳа мажмуаларини ишга тушириш маросими бўлди. Булар – Вобкент туманидаги “Вобкент тола кластер”, Қоракўл туманидаги “Қоракўл кумуш калава”, Қоровулбозор туманидаги “Бухоро реал мото”, Бухоро шаҳридаги “Экваториал чодак”, Когон шаҳридаги “Кончи” ва “Пром…